Россиянинг «Газпромбанк»и ва Ўзбекистоннинг Orient Finans банки озиқ-овқат саноатидаги инвестиция лойиҳаларини кредитлаш бўйича ҳамкорлик қилишга доир ҳадли битим имзолади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
2019 йилнинг 1 мартига қадар амалда бўладиган битим «Газпромбанк» бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Матвеев ва Orient Finans банки бошқаруви раиси Бобур Парпиев томонидан имзоланган.
Россия банки маълумотларига кўра, «Газпромбанк» Ўзбекистоннинг Orient Finans банкига Ўзбекистон ҳудудидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 25 миллион доллар миқдорида кредит маблағларини тақдим этади.
«Газпромбанк» аввалроқ, 3 апрель куни Ўзбекистон Миллий банки ва «Асакабанк» билан ҳам ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)