«Газпром» компанияси раҳбари Алексей Миллер Кремлда Ўзбекистондан газ сотиб олиш бўйича шартномани имзолади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Шунингдек, кадрлар тайёрлаш бўйича меморандум ҳамда ҳамкорликда геология-разведка ишларини олиб бориш ва муҳандислик-инновация ишларини ташкил этиш бўйича келишувлар имзолгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, «Газпромбанк» раҳбари Андрей Акимов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Иброҳимов билан Ўзбекистонда нефтгаз, тоғ-кон ва металлургия соҳаларида Россия компаниялари иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳадли битим имзолаган.
Аввалроқ «Газпром» газ сотиб олиш бўйича Ўзбекистон билан илк бор ўрта муддатга мўлжалланган — беш йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур келишувга қадар «Газпром» Ўзбекистондан газни ҳар йили янгидан тузиладиган шартномалар асосида сотиб оларди. Компания Ўзбекистондан газ сотиб олишни 2003 йилда бошлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)