Ғойиб бўлган Кения фуқароси маст ҳолда қўшни шаҳардан топилгач, унинг дафн маросими бекор қилинди, деб ёзади Daily Mirror.
Кениялик мототаксичи Уилсон Олуок уч ҳафта давомида уйига келмаган. Шакарқамиш плантациясидан эркак кишининг жасади топилгач, қариндошлари уни Уилсон деб ўйлади ва дафн маросимига тайёргарлик кўра бошлади.
Қабр қазиб бўлингач, кимдир уларга йўқолган таксичини Ронго шаҳрида кўриб қолишганини айтди. Қариндошлари айтилган манзил бўйича бориб, ҳақиқатан ҳам Уилсонни топди. У кучли мастлик ҳолатида барда ўтирганди.
Ғойиб бўлган эркак бир неча ҳафта олдин уйига қайтиб борганини, аммо қаттиқ уялганидан қочиб кетиб, янги ҳаёт бошлашга қарор қилганини айтди.
Қувониб кетган оила аъзолари дафн маросимини бекор қилиб, унинг ўрнига Уилсоннинг эсон-омон қайтганига бағишланган байрамни ўтказишди. Унинг ўзи покланиш маросимини ўтаганидан кейин қишлоққа киритилади.
Изоҳ (0)