Нью-Йорк марказидаги вокзаллардан бирида шаҳар ташқарисига йўл олган йўловчи поезди изидан чиқиб кетди. Бу ҳақда темирйўл транспортининг маҳаллий оператори бўлган New Jersey Transit компанияси вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Шаҳар ёнғин бошқармаси ахборотига кўра, ҳодиса натижасида камида икки киши жароҳат олган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. Мазкур ҳодиса туфайли поездлар ҳаракатида кечикишлар юзага келди.
Айни дамда Манхэттен марказидаги Пенсильвания вокзалида содир бўлган ушбу темирйўл транспорт ҳодисаси сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг охирида ҳам айнан шу вокзалда Amtrak компаниясининг йўловчи поезди ўз изидан чиқиб кетган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)