Парагвай президенти Орасио Картес ички ишлар вазири Тадео Рохас ва мамлакат ИИВнинг бир қатор юқори мансаб эгаларини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Мансабдорлар мамлакатдаги оммавий намойишлар ва мухолифат партияга раҳбарлик қилган йигитнинг ўлимидан сўнг истеъфога чиқарилганлиги маълум қилинмоқда.
Халқ норозилигига мамлакат сенатининг махфий овоз бериши сабаб бўлди. Унда конституцияга президентга қайта сайланиш имконини берувчи тузатиш киритиш маъқулланди. Намойиш иштирокчилари, шунингдек, конгресс биносига ўт қўйди.
Намойишлар давомида ўнлаб одамлар, жумладан, полиция офицерлари ҳибсга олинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!