Тошкентда ўтаётган бокс бўйича WSB мусобақасининг гуруҳ босқичи 5-турида Uzbek Tigers жамоаси олдинга чиқиб олди.
Astana Arlans клубига қарши илк жангга -64 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов чиқиб келди. Унинг рақиби 21 ёшли Дилмурод Мижитов бўлиб, жанг ўзбекистонлик спортчининг 3:0 ҳисобидаги ғалбаси билан якунига етди.
Абдураимов ва Мижитов жанги эҳтиёткорлик билан бошланган бўлса-да, унинг якунида боксчилар анчагина фаоллашди. Якунда Элнур Абдураимов 50:45, 49:46, 48:47 ҳисобида устун келди.
«Sports.uz» нашри маълумотига кўра, Элнур Абдураимов Uzbek Tigersнинг WSB’нинг ўтган мавсумида 4 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида зафар қучишга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, Элнур Абдураимов Рио—2016 лицензиясига эга чиққанига қарамай, якунда Олимпиададан четда қолиб кетганди.
Изоҳ (0)