Миллий матбуот марказида «Матбуот тарқатувчи» компанияси томонидан вақтли матбуот нашрларини аҳолига тез ва сифатли етказиб бериш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, муаммо ва ечимларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Анжуманда компаниянинг чакана савдо тизимида даврий нашрлар билан бирга 700 дан ортиқ турдаги китоб маҳсулотлари савдога чиқарилгани қайд этилди.
Тизим корхоналаридаги мавжуд «Матбуот» киоскларининг аксарияти жорий ва капитал таъмирланди. Marketинг тадқиқотларига асосан аҳоли гавжум жойларга 153 ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларига янги типдаги 98 киоск жойлаштирилди. Автомашиналар таъмирланиб, 49 янги автотранспорт воситаси харид қилинди. Жорий йил учун обунани расмийлаштириш ва етказиб бериш харажатлари бўйича тарифлар сезиларли даражада пасайтирилди, баъзи нашрлар, хусусан, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга ва болалар учун нашрларга имтиёзлар қўлланилди.«Akmt.uz» веб-сайтида обуна каталогининг электрон кўриниши жойлаштирилган бўлиб, интернет тармоғи орқали ҳам даврий нашрларга обуна йўлга қўйилган. Ҳозир мазкур хизмат тури янада такомиллаштирилмоқда.Алишер Қосимов, «Матбуот тарқатувчи» компанияси бош юрист-консултанти
Шу билан бирга компания фаолиятида мавжуд муаммо ва камчиликлар борасида ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, бугунги кунда «Матбуот» киоскларининг 700 га яқини тўлов терминаллари билан таъминланмагани учун ёпиб қўйилган.
Уларнинг аксариятида янги хизмат турлари, хусусан, интернет ҳамда халқаро телефон сўзлашув карталари, уяли алоқа телефонларига тўлов карталари сотуви, телефон-факс ва нусха кўпайтириш хизматлари йўлга қўйилмаган.
Матбуот анжуманида ана шу сингари камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида фикр юритилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)