Канадада эски автомобилларнинг қабристони сифатида ишлатиладиган ер участкаси сотувга қўйилди. Кўчмас мулк билан биргаликда харидор 340 тага яқин машинага ҳам эга бўлади, деб хабар бермоқда «Мотор».
Сотувга қўйилган ер майдонида турар-жой биноси, 83 квадрат метрга тенг гараж, 111 метрли ангар, шунингдек, яна битта бино барпо учун этиш етарли бўлган, майдони 743 метр квадратга тенг материаллар мавжуд.
Эълонда, шунингдек, ер майдони билан бирга сотилаётган автомобилларнинг нархи 370 доллардан 26 минг долларгача етиши мумкинлиги таъкидланган.
Мазкур ер участкаси 1 миллион 450 минг Канада доллари (тахминан 1 миллион АҚШ доллари)га сотилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)