Британиялик ҳайвон ўргатувчиси Рейчел Гриллс «арғамчида бир дақиқада ит билан сакрашлар сони» йўналишида янги рекорд ўрнатди. 38 ёшли аёл жек-рассел-терер зотли 8 ёшли Жессика лақабли ити билан 59 марта сакрашни амалга оширди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Итини ўргатиш учун Рейчел ҳар куни 15 дақиқа вақт сарфлайди. Унинг айтишича, Жессика нафақат арғамчида сакрашни, балки скейтбордда учишни ва бочка айлантиришни билади.
Ўрнатилган янги рекорд эвазига Жессика кўплаб сосискалар ва қучоқларга сазовор бўлгани таъкидланмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)