Венесуэла мухолифати президент Николас Мадурога қарши янги кўча намойишлари доирасида мамлакат пойтахти — Каракасдаги йўлни ёпиб қўйди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Бугун биз Венесуэлада уйғонишимиз билан кўчаларни тўса бошладик», — дейди мухолифат депутати Мигел Пизарро намойиш иштирокчилари олдида қилган чиқишида. Тўпланганларнинг фикрича, сўнгги ҳафта Мадуро диктатурасининг ибтидосига айланган.
Аввалроқ, Венесуэла парламенти Мадурони давлат тўнтаришини уюштиришда айблаган эди. Парламент вакилларининг қайд этишича, президентнинг парламент ва Олий судни четлаб ўтган ҳолда қарорлар қабул қилиши номаъқул ҳолатдир.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)