Перунинг Хауха шаҳри аэропортида йўловчи самолёти қўниш давомида учиш-қўниш йўлагига тегаётиб олов олди. Бу ҳақда RPP портали маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Peruan Airlines самолёти бортида 138 нафар йўловчи бўлганлиги маълум қилинмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, уларнинг барчаси эвакуация қилинган ва ҳозирда хавфсиз шароитда. Ҳодиса оқибатида уч киши енгил жароҳат олди.
Аэропортда бир нечта ўт ўчириш бўлинмаси иш олиб бормоқда. Ёнаётган Boeing-737 учиш-қўниш йўлагида бўлиб, кучли тутамоқда.
Изоҳ (0)