Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлигининг тўрт нафар ходими мамлакатнинг шимолий ва жанубий вилоятларини туташтирувчи Бишкек—Ўш автойўлининг 255-километрида қор кўчиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ФВВ матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Қор бугун кечаси ичида одамлар бўлган Toyota, Lexus ва Subaru машиналари устига қулаган», — дейилади хабарда. Toyota’даги Транспорт вазирлигининг тўрт нафар ходими воқеа жойида ҳалок бўлган. Lexus’нинг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси, шунингдек, Subaru’даги уч киши қутқарувчилар томонидан қор уюмлари остидан олиб чиқилган.
Фавқулодда вазият жойига қутқарувчилар жамоаси юборилди. Улар таркибига 52 киши ва қор уюмларини тозалаш учун оғир техника жалб этилди.
ФВВнинг маълум қилишича, ҳафта давомида Бишкек—Ўш трассаси бўйлаб 11 та кўчки содир бўлган.
Изоҳ (0)