Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Берлиндаги Европа иттифоқининг ягона ташқи ва мудофаа сиёсатига бағишланган Социал-демократик партия форумида Иттифоқ Brexit шартлари бўйича олиб борилувчи музокараларда қиролликни жазолашга уринмаслиги кераклигини қайд этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бир неча кундан сўнг биз Лондондан (Иттифоқдан чиқиш жараёни бошлангани ҳақида) мактуб оламиз, биз Буюк Британия билан яхши, яқин алоқалар сақланиб қолишидан манфаатдормиз. Албатта, ўз манфаатларимизни ҳисобга олишимиз керак, бироқ бу Буюк Британияни жазолаш шиори остида бўлмаслиги керак», — деди вазир.
Зигмар Габриэль қироллик билан иложи борича яқин бўлиб қолиш лозимлигини таъкидлади. «Негаки биз бир-биримизга боғлиқмиз. Ўйлашимча, британияликлар ҳам бир кун буни сезса керак», — деб қўшимча қилди Габриэль. Унинг таъкидлашича, ўзаро боғлиқлик асосан мудофаа соҳасида кузатилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)