Албатта, чет тилларини ўрганиш натижасида коммуникатив имкониятларингиз кенгайиши, нуфузлироқ ишга кириш имкониятингиз ошиши, фильмларни ва китобларни оригинал тилда кўриш ва ўқиш мумкинлигидан хабарингиз бор. Аммо янги тилларни ўзлаштиришнинг сиз билмаган бошқа жиҳатлари ҳам бор.
Она тилингиз бўйича билимингиз ошади
Хорижий тилни ўрганибгина, ўз она тилимизни кўпроқ қадрлай бошлаймиз. Унда болаликдан гапиришни бошлаганимиз учун, у қандай қурилгани ҳақида ўйламаймиз, кўпинча унинг гўзаллигини англамаймиз.Концентрация яхшиланади
Америкалик олимлар тадқиқот ўтказиб, бир нечта тилларни биладиган кишиларга сўзларни тушуниш бўйича топшириқлар берди ва уларнинг томографларини кузатди. Натижалар шуни кўрсатдики, бундай одамлар фақат битта тилда гапирадиганларга нисбатан, ўхшаш сўзларни яхши аниқлай олади. Ушбу қобилият турли чалғитувчи омилларни блоклаб, битта вазифага диққатни қаратишга ёрдам беради.Maтeматик қобилиятлар яхшиланади
2007 йилда Чет тилларни ўқитиш бўйича Америка кенгаши томонидан ўтказилган тадқиқот доирасида хорижий тилларни ўрганаётган болалар мактаб дастурида математикага кўпроқ соат ажратилган, аммо чет тилларни умуман ўқимайдиган ўқувчиларга нисбатан, математика бўйича яхшироқ натижаларни кўрсатгани аниқланди. Ҳайратланарли томони йўқ — бошқа тил асосларини ўрганиш мантиқий фикрлашни ишга туширади.Сиз тезроқ ўрганасиз
Чет тилини ўрганишда янги ахборотни эслаб қолиш қобилияти яхшиланади, бу ўқиш вақтини камайтиради. Бунинг устига, кўп тил биладиганлар бир вақтнинг ўзида кўп вазифаларни бажаришга мойил бўлади.Сиз киришимлироқ бўласиз
Хорижий тилни ўрганиш моҳияти — бошқа одамлар билан мулоқотдан иборат. Суҳбатлашиш малакаларини такомиллаштириш учун эса, яхшиси, шу тилда сўзлашувчи ёки бу тилни аллақачон ўрганиб бўлган кишилар билан шуғулланган маъқул.Манба: «Medium.com»
Изоҳ (0)