Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 5-турида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси 1 апрель куни Тошкентда Қозоғистоннинг Astana Arlans боксчиларига қарши баҳс олиб боради.
Пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказиладиган муҳим учрашувда Uzbek Tigers жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади, деб ёзади «Sports.uz». Ўзбекистонлик боскчилар таркиби қуйидагича:
-49 килограмм: Ҳасанбой Дўстматов (Рио–2016 Олимпия ўйинлари чемпиони);
-56 килограмм: Абдулҳай Шораҳматов (Ўзбекистон чемпиони);
-64 килогамм: Элнур Абдураимов (Жаҳон чемпионати совриндори);
-75 килограмм: Исроил Мадримов (Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори);
+91 килограмм: Зуҳриддин Маҳкамов (Ўзбекистон чемпиони).
Мавзуга доир: Қаторасига иккинчи йирик ғалабасидан кейин Uzbek Tigers гуруҳда 2-ўринга кўтарилди. Astana Arlans ҳамон яққол пешқадам
Мавзуга доир: Енгилмаган Astana Arlans муддатидан аввал плей-оффда. Uzbek Tigers’нинг имконияти қандай?
Изоҳ (0)