Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергенов Наманган вилояти шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.
Чуст туманида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят бошқармалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, Косонсой, Поп, Чуст туманлари ҳокимлари ва ушбу туманлар ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари, тадбиркорлар, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
Сайёр қабулда Чуст, Косонсой, Поп туманларидаги фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, кексалар, хотин-қизлар томонидан Президент виртуал қабулхонасига, Президентнинг жойлардаги Халқ қабулхоналарига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларда кўтарилган масалаларга ечим изланди.
Менинг қарамоғимда бўлган набирам университетнинг жисмоний тарбия факультетида тўлов-шартнома асосида ўқийди. Тўлов борасида бироз қийналиб, халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдим. Бугун ушбу қабулда туман раҳбарияти томонидан набирам номига банкда ҳисобрақами очилиб, ҳомийлик ёрдами бериш чораси кўрилгани айтилди. Бундай эзгу ишларнинг ташаббускори бўлган Президентимиздан миннатдормиз.ЎзАнинг ёзишича, сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони, кредит ажратиш, коммунал ва ижтимоий хизматларга тааллуқли турли мазмундаги мурожаатлари кўриб чиқилди, уларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлари ва тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.Неъматжон Раҳматуллаев, косонсойлик меҳнат фахрийси
Изоҳ (0)