Алабамалик хакерлар Чехия президенти Милош Земаннинг шахсий компьютерига бузиб кирди ва унинг ичига номақбул видеолар жойлаштирди. Бу ҳақда Чехия президентининг ўзи Праганинг Frekvence-1 радиоканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Тахминан, 1 йил аввал Лана қасри (Чехия президентларининг Прагадаги қароргоҳи)даги компьютеримга кимдир болалар порнографияси саҳифаларини юклаб қўйди.Президент компьютер хавфсизлиги бўйича мутахассисларни Прагадан чақиртирди ва киберҳужумни ким уюштирганини аниқлашни талаб қилди.Милош Земан, Чехия президенти
Кимни жиноий жавобгарликка тортиш кераклигини аниқлаш учун, ушбу саҳифалар қандай қилиб бу ерга тушиб қолганини билиш керак эди. Мутахассислар менга улар АҚШнинг Алабама штатидан эканини айтди.Чехиялик киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, хакерлик ҳужуми АҚШдан амалга ошгани учун айбдорларни жавобгарликка тортишнинг имкони йўқ.Милош Земан, Чехия президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)