Синай яриморолининг шимолида Миср ҳарбийлари томонидан «Ансар байт ал-Мақдис» («Қуддус тарафдорлари») экстремистик гуруҳининг беш нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Миср армияси вакили полковник Тамер ар-Рифай маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Полковник ахборотига кўра, Шимолий Синай туманларидан бирида эсктремистларга қарши олиб борилган операция давомида «Қуддус тарафдорлари»нинг беш нафар аъзоси, хусусан, маҳаллий гуруҳ раҳбари ўлдирилган.
Шунингдек, ҳукуматга қарши ташкилотнинг 16 нафар тарафдори ҳибсга олинди. Армия рейди натижасида полиция ва тинч аҳолига қарши ишлатиш мақсадида террорчилар томонидан тайёрланган бир неча ўқ отиш қуроли, кўплаб ўқ-дори ва бир неча портловчи мослама олиб қўйилди.
Изоҳ (0)