КХДР ва ХХР Пхеньянни Хитойнинг Ляонин провинциясидаги Даньдун шаҳри билан боғлайдиган янги авиайўналиш очмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эришилган мазкур келишувга бағишланган тадбир 28 март куни Пхеньяннинг Сунан халқаро аэропортида бўлиб ўтади.
Парвозлар КХДРнинг ягона авиаташувчиси Air Koryo йўловчи самолётларида амалга оширилади.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Хитой аҳолисининг шимолий кореяликлар кечирадиган социал ҳаёт тарзига бўлган катта қизиқишини инобатга олган ҳолда туризмни ривожлантиришдан иборат.
Маълумот ўрнида, ўтган йили КХДР ҳукумати Даньдун шаҳрининг қарама-қаршисида, чегарада жойлашган Синийчжу шаҳрига хитойликлар учун визасиз парвоз қилиш имконини яратган эди. Ҳар йили Даньдун шаҳридан Шимолий Кореяга 10 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюради. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)