Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида «Мустақил нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожланган тизимини шакллантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзуида Ўзбекистон—АҚШ давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ташкил этилди.
Унда Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат бошқаруви органлари мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, АҚШ экспертлари иштирок этди.
Анжуманда фуқаролик жамияти ривожланиши, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мамлакатдаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги фаоллигини ошириш борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.
Давра суҳбатида ННТларни ривожлантириш, давлат ва жамиятни бошқариш, мамлакатимизни ҳар соҳада тараққий эттиришда уларнинг ўрни ҳамда аҳамиятини изчиллик билан ошириш борасида Ўзбекистонда тўпланган тажриба ҳақида сўз юритилди.
Жон Хопкинс университети қошидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш маркази директори Саламон Лестер Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурлар самарадорлигини ошириш мақсадида ажратилаётган давлат грантлари, ижтимоий буюртма ва субсидиялар кўринишидаги молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар эътиборга молик эканини таъкидлади.
Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид илғор тажрибалари ҳақида фикр алмашилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)