Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичида тўп сурадиган жуфтликлар аниқ бўлди.
Олдиндан айтиш керак, аввалги босқич доирасидан ўрин олган яна 2 та учрашув олдинда кутиб турибди. 26 март куни «Орол» ва «Сўғдиёна» клублари Жиззахда ўзаро куч синашади. Беллашув Нукусдаги стадион талабга жавоб бермагани учун Қорақалпоғистондан олиб қўйилган.
«Пахтакор»нинг «Нурафшон» клубига қарши ўйини эса 10 апрелга қолдирилган. Ўзбекистон миллий терма жамоасига 3 нафардан кўпроқ футболчи бергани учун «Пахтакор» учрашувни кўчиришни сўраб мурожаат қилгани бунга сабабдир.
Нимчорак финалда катта эҳтимол билан «Насаф» ва «Пахтакор» клублари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Мазкур босқичдан эътиборан кубокнинг амалдаги эгаси «Локомотив» ҳамда мамлакат вице-чемпиони «Бунёдкор» ҳам турнирга қўшилади.
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби аввалги босқичда «Андижон» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясига кўра зафар қучганди. Шунингдек, Олий лиганинг 3-турида Наманганда ҳам 1:1 ҳисобини қайд этганди. Энди кубокнинг чорак финалига чиқиш учун яна «Навбаҳор» билан кураш олиб боради.
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал
«Локомотив» — «Қизилқум»«Орол»/«Сўғдиёна» — «Бухоро»«Қўқон-1912» — «Металлург»«Нурафшон»/«Пахтакор» — «Насаф»«Динамо» — «Олмалиқ»«Ёзёвон-Лочинлари» — «Машъал»«Нефтчи» — «Навбаҳор»«Шўртан» — «Бунёдкор»
Изоҳ (0)