КХДРда сўнгги тўққиз йил ичида илк бор аҳолини рўйхатга олиш жараёни 2017 йилда ташкил этилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур умумхалқ тадбирини ташкил этишга Пхеньянга БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси кўмак беради.
Мамлакатда аҳолини «халқаро стандардларга тўлиқ риоя қилган ҳолда» рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат қўмитаси тузилган. Ушбу тадбирга маҳаллий ижтимоий хизматларнинг 10 минглаб ходими жалб этилади.
Сўнгги бор 2008 йилда ўтказилган рўйхатга олиш маълумотларига кўра, КХДР аҳолиси сони 24 миллион кишидан ошган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)