Хитойнинг Huawei Technologies компанияси Янги Зеландияда ўз бизнесини ривожлантиришга 282 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда «UzReport.uz» хабар бермоқда.
Хусусан, компания маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда бир неча университетда маълумотлар булутли маркази ва инновацион лабораториялар барпо этади.Мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт вазири Саймон Брижз қайд этганидек, Huawei компаниясининг мазкур ташаббуси Янги Зеландияда олиб борилаётган тадқиқот фаолиятини мустаҳкамлаш ва рақамли технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган.
Изоҳ (0)