23 март — пайшанба куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаш босқичида Сурияга қарши такрорий ўйинда майдонга тушади. Суриядаги нотинч вазият сабаб беллашув Малайзияда бўлиб ўтади.
Томонларнинг шу саралашдаги биринчи учрашуви ўзбекистонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. 2016 йилнинг 1 сентябрь куни Тошкентда ўтган ўйинда ҳисоб 73-дақиқага келиб Александр Гейнрих томонидан очилганди.
«Championat.asia» нашри биринчи учрашув фотогалереясини тақдим этди. Бундан ташқари учрашув лавҳалари акс этган ведеороликни ҳам томоша қилиш имконияти бор.
Изоҳ (0)