Мисрнинг Синай ярим ороли шимолида жангарилар 5 қаватли турар-жой биноси портлатиб юборди. Бу ҳақда Al-Wafd нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлаш Ал-Ариш шаҳрида содир бўлди. Экстремистлар бинони портлатишдан олдин қурол таҳдиди билан ичидаги барча яшовчиларни ташқарига олиб чиқди. Портлаш тўлқини оқибатида яқин атрофдаги бинолар зарарланди.
Маҳаллий кучлар ушбу ҳужум ортида ИШИД террорчилик гуруҳининг Мисрдаги ҳаракати – «Ансар Байт ал-Мақдис» гуруҳи турганлигини тахмин қилмоқда.
Бир неча кун аввал Ал-Ариш шаҳри кўчаларидан бирида полициянинг зирҳли машинасини портлатиб юборилганди. Теракт оқибатида 10 киши – уч нафар офицер, уч нафар ИИВ ходимлари ва тўрт нафар тинч аҳоли жароҳат олганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)