Жанубий Корея сиёсий партиялари собиқ президент Пак Кин Хени содир этган жиноятлари учун пушаймон бўлиш ва улар учун узр сўрашга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Пак Кин Хе халқи олдида чин дилдан кечирим сўраши ва барча ҳақиқатни ошкор этишга ваъда бериши лозим», — деди «Тобуро» Демократик партияси етакчиси У Сан Хо. У собиқ президент ўзининг аввалги хулқ-атворини ўзгартириб, тергов билан ҳамкорлик қилишига умид билдирди.
«Пак Кин Хенинг прокуратура томонидан сўроқ қилиниши, ва ниҳоят, мамлакатдаги сиёсий инқироз ва қарама-қаршиликларга чек қўйишини истардик. У тергов билан чин дилдан ҳамкорлик қилиши лозим, чунки айнан у барча муаммолар сабабчисидир», — дея таъкидлади «Парин» партияси вакили О Син Хван.
Изоҳ (0)