Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Коми АҚШ Вакиллик партиясида нутқ сўзлаб, бюро Россиянинг АҚШ президентлиги сайловлари жараёнига аралашгани бўйича тафтиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Жеймс Коми Дональд Трамп атрофидаги шахсларнинг Россия билан алоқалари ҳам текширилаётганини қайд этди.
«Одатда биз тугалланмаган тафтиш ишларини шарҳламаймиз, улар олиб борилаётганини ҳам тасдиқламаймиз. Бироқ баъзан жамоат қизиқишлари талаб қилса, адлия вазирлиги қоидалари бу ишни амалга оширишга рухсат беради», — деди Коми.
Шу билан бир вақтда бюро директори тафтиш жараёнининг тафсилотларини оммавий эшитишларда ошкор қила олмаслигини таъкидлади.
«Адлия вазирлиги менга ФҚБ Россия ҳукуматининг 2016 йил сайловлари жараёнига аралашиш борасидаги ҳаракатлари, шу қаторда, Россия ва Трамп штаби ўртасидаги алоқалар мавжудлиги ўрганилаётганини тасдиқлаш ваколатини берди», — деди Жеймс Коми.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)