Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яман қирғоқларида Сомали қочоқлари ўтирган кема ўққа тутилиши натижасида камида 42 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: EPA

Фото: EPA

16 март, пайшанба куни бортида 140 га яқин сомалилик қочоқлар бўлган кема Ямандан Суданга йўл олиб, Баб-эл-Мандеб бўғозига етганида ҳеч қандай танитувчи белгилари бўлмаган вертолёт унга қарата ўт очди. Ҳаводан берилган зарбадан кейин кема Яманнинг Ходейда портига қайтиб кетди. Бортдан 33 кишининг жасади топилди, яна 29 киши яраланган эди. Кўплаб йўловчилар ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Яманда бир-бирига қарши курашаётган томонларнинг ҳеч бири воқеа учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаяпти. Хусийлар бунда Яман ҳукумати томонида туриб жанговар ҳаракатлар олиб бораётган Саудия Арабистони бошчилигидаги колалициянинг ҳарбий авиациясини айблади. Коалициянинг расмий вакили, генерал Аҳмад Асирий ушбу айбловларни рад этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги