Тошкентнинг Нукус кўчасини Фарғона йўли билан боғлаб турувчи кўприк қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Аввалроқ Истиқбол кўчасини Нукус кўчаси билан туташтирувчи, бир муддат аввал ёпиқ яшил ҳудудга айлантирилган йўл қайта тикланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
«Газета.uz»нинг қайд этишича, муқаддам бу ерда Нукус кўчасини Фарғона йўли билан боғлаб турган кўприк бўлган. Ҳозирда собиқ кўприк ўрнида кўп қаватли уй қад ростлаган.«Кўприкнинг қайта тикланиши истисно этилаётгани йўқ. Таҳририятда мавжуд маълумотларга кўра, лойиҳа муҳокама қилинмоқда», — дейилади «Газета.uz» ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)