ОПЕК таркибидаги давлатлар май ойида нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича битимни узайтириш истагида. Бу ҳақда Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ҳолид бин Абдулазиз ал-Фалеҳ The Wall Street Journal газетаси журналистларига маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бошқарма раҳбари кўрсатилган келишув натижаларини ижобий баҳолашини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, ОПЕК мамлакатлари орасида битимни узайтиришга қатъий тайёр бўлганлари бор.
«ОПЕК таркибидаги ва ундан ташқаридаги ҳамкасбларим билан суҳбатлар биз кўриб турган яхши натижалар янада яхшиланишига ишонч ҳосил қилиш учун асос бўлмоқда», — дея таъкидлайди ал-Фалеҳ.
ОПЕКнинг навбатдаги учрашуви 2017 йилнинг 25 майида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Унда келишувни яна олти ойга узайтириш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)