Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 3-туридан ўрин олган яна 1 та учрашув бўлиб ўтди. Унда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини қабул қилди.
ПФЛ расмий сайти ҳисоботида акс этишича, учрашувни томоша қилиш учун 18 992 нафар футбол мухлиси стадионга ташриф буюрган. Қайд этиш керак, «Навбаҳор»нинг «Обод»га қарши 1-турдаги учрашувини томоша қилиш учун 12 311 нафар ишқибоз келган бўлиб, бу дастлабки турнинг энг яхши натижаси бўлганди. 3-турга келиб эса мухлислар сони яна 6 мингга кўпайди.
Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилган бўлса, 77-дақиқада Неманя Йованович пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.
«Нефтчи» бунга қадар «Шўртан»дан мағлуб бўлган, «Пахтакор» билан эса голсиз дуранг ўйнаганди. «Навбаҳор» «Обод»ни 2:1 ҳисобида таслим қилиб, кейинги тур «Қизилқум»дан шу ҳисобда енгилганди.
Маълумот учун, Олий лиганинг 3-тури «Пахтакор»нинг Тошкентда Самарқанднинг «Динамо» клуби томонидан мағлуб этилиши билан старт олганди.
Ўзбекистон Олий лигаси 3-тур 16 март, пайшанба
Изоҳ (0)