Европа иттифоқи Туркия билан муносабатларда миграция билан боғлиқ шартномага риоя қилади. Иттифоқ, шунингдек, Туркиянинг ҳам келишувларга амал қилишини кутмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Ушбу келишув ўзаро ишонч шартномаси бўлиб, биз икки томон ҳам ўз вазифаларини бажаришини кутяпмиз», — деди Европа комиссияси вакили.
Аввалроқ Туркиянинг Европа иттифоқи бўйича вазири Омар Челик ўтган йили иттифоқ билан эришилган қочоқлар тўғрисидаги келишувга риоя қилишдан маъно кўрмаётганлигини маълум қилди.
14 март куни Бош вазир ўринбосари Нуъман Куртулмуш худди шундай баёнот билан чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия мазкур битимга Европа иттифоқининг туркларга Европага визасиз кириш ҳуқуқини бериш ҳақидаги ваъдаси туфайлигина рози бўлган. «Бироқ, кўриниб турганидек, бу ваъда амалга оширилмайди», — деди вакил.
Вазирнинг мазкур фикри Туркия ва Нидерландия ўртасида юзага келган дипломатик можарога жавоб тарзида айтилди.
Изоҳ (0)