Бельгиянинг бошпаналар ҳамда миграция масалалари бўйича давлат котиби Тео Франкен Туркиядан қиролликка келмоқчи бўлган 12 нафар имомга узоқ муддатли виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда Бельгиянинг Dernière Heure газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Хабарга кўра, имомлар Бельгиянинг Намюр, Билзен ҳамда Гент шаҳарларидаги давлат томонидан тан олинмаган масжидларда диний ташвиқотларни олиб боришни режалаштирганди.
Имомлардан ўн нафари Франкеннинг қарори борасида Бельгиянинг чет эллик фуқаролар билан мунозараларни ҳал қилувчи Кенгашига шикоят билдирди. Ҳозирда шикоятлардан тўрттаси рад этилган. Кенгаш бу қарорга диний эркинлик борасидаги ҳуқуқлар бузилмагани, чунки турк имомлари Бельгия ҳудудида эмаслиги ва улар Бельгия давлати юрисдикциясидан ташқарида эканликлари билан изоҳ берди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)