Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Американинг NASCAR пойга серияси автомобилида ҳам йўловчи, ҳам ҳайдовчи сифатида юриб кўрди, деб ёзади «Мотор». У учун намунали пойгани кичик Дейд Эрнхардт Шимолий Каролинанинг Шарлотта шаҳридаги трассада ўтказди.
Charlotte Motor Speedway автодроми бўйлаб 2,5 километрлик доирани босиб ўтиш чоғида Эрнхардтнинг Chevrolet пойга автомобили соатига 280 километрдан зиёд тезликка эришди. Автомобиль рулини Цукерберг бошқарган вақтда у трек бўйича бир неча марта айланиш қилган ва, унинг сўзларига кўра, дақиқасига 5000 та оборотдан тезлашиб ўтирмаган.
Изоҳ (0)