Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Шандун провинциясида автобуснинг одамлар тўдасига урилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Бу ҳақда 14 март, сешанба куни  «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Ҳодиса Цинчжоу шаҳар округида юз берди. Автобус йўл ёқасида жойлашган савдо дўкончалари яқинидаги одамларга урилганлиги маълум қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида 23 киши жабрланди, кейинроқ улардан тўрт нафари ҳалок бўлди. Жабрланганлардан беш нафарининг аҳволи оғир эканлиги қайд этилди.

Авария сабаблари аниқланмоқда. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи