Бельгиянинг Антверпен шаҳри расмийлари Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон тарафдорларининг митингини тақиқлади. Бу ҳақда 14 март, сешанба куни Le Soir газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Митинг турк диаспорасининг республикада президент ваколатларини ошириш бўйича 1 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум олдидан президентни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган эди.Нашрнинг маълум қилишича, Антверпен бургомистри ва «Янги фламанд альянси» ўнг партия етакчиси Барт Де Вевер ташкилотчиларга Туркиянинг бир неча минг фуқароси иштирок этиши керак бўлган митингга рухсат бермади.
Аввалроқ қироллик ИИВ раҳбари Ян Ямбон оммавий акциялар ўтказиш ҳақидаги қарорни маҳаллий ҳукумат қабул қилиши кераклигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)