Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 13 март куни Сенат Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув вақтида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳамда парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашди.
Япония элчиси ташқи сиёсий фаолият олиб боришда, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда, чет эл инвестицияларини жалб қилишда, туризмни ривожлантиришда мамлакат парламентининг роли ошганлигини мамнуният билан қайд этди.
Суҳбат чоғида сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, маданият ва инсонпарварлик соҳаларида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Изоҳ (0)