Мамлакатимизда яшовчиларнинг кўпчилиги банан, ананас, кокос, киви, авокадо, манго каби меваларни жуда яхши билади. Лекин олис мамлакатлардан экспорт қилинмайдиган баъзи бир бошқа меваларни ҳамма ҳам билмаслиги мумкин. Сизнинг эътиборингизга табиатда учрайдиган баъзи энг ғаройиб ва ўзгача мева, сабзавотларни ҳавола қиламиз.
Тақиқланган гуруч
Хитойда пайдо бўлган бу гуруч қора гуруч турларидан биридир. Пишириш пайтида у тўқ бинафшаранг тусга киради ва мазаси ёнғоқникини эслатади.Тарвуз редиска
Бу анча йирик бўлган илдизмевали ўсимлик карамлар оиласига киради ва бироз аччиқ таъмга эга. Тарвуз редиска нимаси биландир митти тарвузчаларни эслатади.Ви-би майда ошқовоғи
Бу майда ошқовоқлар асли Америкада пайдо бўлган. Бу сабзавотлар шунчалик кичкинаки, ҳатто кафтингизга ҳам бемалол сиғади. Улар бир кишилик егулик учун жуда мос келади.Ширин шоколадли қалампир
Бу қалампир биз кўриб ўрганган бошқа турларидан фарқ қилади, унинг дастлабки яшил ранги пишгандан кейин жигарранг тусга айланади. Уларнинг таъми жуда ширин бўлиб, салатларга ажойиб қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин.Манба: «Infoniac.ru»
Изоҳ (0)