Сурия президенти Башар Асад мамлакатда террорчиларни мағлуб этмасдан туриб, Сурия сиёсий келажаги ҳақидаги музокараларни «ортиқча» деб ҳисоблашини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мен Сурия ҳақидаги ўз ҳиссиётларим эмас, сурияликлар мамлакатимиз учун нимани тасаввур қилаётганлиги ҳақида гапирмоқчиман. Музокаралар керак, бироқ бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Сурия халқи учун терроризмга қарши курашиш устувор вазифадир. Бир неча дақиқадан сўнг ўлдирилишинг мумкин бўлган вазиятда сиёсат ҳақида гапириш ортиқча бўлса керак.Асад, шунингдек, терроризмга қарши курашиш мамлакатнинг турли туманларидаги ярашув жараёни билан бирга кечиши лозимлигини қўшимча қилди. Асаднинг сўзларига қараганда, уруш ҳар қандай давлатнинг яхшироқ бўлиши учун дарс бўла олади.Башар Асад, Сурия президенти
Изоҳ (0)