18 март куни Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) «C» гуруҳи 4-турида Uzbek Tigers жамоаси Тошкентда Хитойнинг China Dragons боксчилари билан тўқнаш келади.
Бўлажак бокс оқшомида Ўзбекистон жамоаси таркибида рингга кўтариладиган чарм қўлқоп усталари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Эътиборга молик жиҳати шундаки, бўлажак беллашувларда Uzbek Tigers шарафини Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасига қарши (1:4) кечган жанглардаги боксчилар ҳимоя қилади.
Мавзуга доир: Шаҳрам Ғиёсов: 3 ой тадбирма-тадбир юрдик ва 1 ой шуғулландик. Қозоғистондаги жангларга тайёр эмасдик
-52 килограмм: Аброржон Қодиров;
-60 килограмм: Муроджон Аҳмадалиев;
-69 килограмм: Шаҳрам Ғиёсов;
-81 килограмм: Бектемир Мелиқўзиев;
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан учта жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.
Мавзуга доир: Uzbek Tigers Тошкентдаги ишончли ғалабасига қарамай гуруҳда сўнгги ўринда. Astana Arlans яққол пешқадам
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)