Тезкор ўсиш ва кўплаб бозорларни эгаллаганлигига қарамасдан, Жанубий Кореянинг Samsung конгломерати ёш компанияларни нисбатан камроқ ўз таркибига олишни маъқул кўради. Бироқ ўтган йилнинг ноябрида Samsung жами суммаси, тахминан, 8 миллиард долларни ташкил этувчи Harman International Industries’ни ўз таркибига қўшиб олишини маълум қилган эди. Бу ҳақда 3DNews хабар бермоқда.
Ҳозирги пайтга келиб ушбу жараён якунланган.
Samsung Harman’га кўлам, платформа ва қўшимча технологияларни тақдим этмоқда. Бу эса компания ўсишини тезлатиш ва автомобиль электроникаси, «ақлли» аудиоқурилмалар ва уланувчи жиҳозлар технологиялари соҳасида дунёвий етакчиликни кенгайтириш имконини беради.Динеш Паливал, Harman International Industries президенти ва ижрочи директори
Эслатиб ўтиш жоизки, Harman нафақат Harman Kardon маркаси, балки Infinity, JBL, Lexicon ва Mark Levinson каби машҳур брендларнинг ҳам асосчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)