Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тез орада сиёсий бошпана беришни бошлайди, дея хабар бермоқда «1news.uz».
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони (pdf)да Президент девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига қатор вазифаларни юклади.
Хусусан, хизмат икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 22-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи Сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаш учун киритиши керак.
Конституциянинг 93-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари белгиланган бўлиб, 22-бандга кўра, у «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади».
Изоҳ (0)