«Google академияси» қидирув тизими шарофати билан Google «Буюк Хитой интернет девори»ни четлаб ўтиб, яна Хитойга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.
«Google академияси» — барча илм соҳалари бўйича тадқиқотларнинг матнлари бўйича ишлайдиган қидирув тизимидир.
Хабар беришларича, Хитой раҳбарияти мамлакатнинг «академик тараққиёти»ни кучайтириш мақсадида ресурсдан фойдаланишга нисбатан чекловни бекор қилиш имкониятини жиддий ўрганмоқда.
Хитой ҳудудида сўнгги етти йилдан бери Google ва унинг аксарият сервисларидан фойдаланиб бўлмайди. Фойдаланувчилар бу сервислардан фойдаланиш учун VPN’га мурожаат қилишга мажбур.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)