Хитой Олий халқ суди охирги ўн йил ичида ўлим жазосини «жуда кам», фақат ўта оғир жиноятлар учун қўллаган. Бу ҳақда 12 март, якшанба куни Хитой Олий халқ суди раиси Чжоу Цян маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Олий халқ суди ўлим жазосига ҳукм этиш ҳақидаги қарорларни кўриб чиқиш ҳуқуқини қайтаргандан кейинги ўн йил давомида суд ўлим жазосининг ижро этилишини қатъий назорат қилди ва унинг жуда кам ҳолатларда, фақат ўта оғир жиноятларни содир этган жиноятчиларга нисбатан қўлланишини кафолатлади.Суднинг маърузасида ўлим жазоси ҳукмлари ва уларнинг ижролари бўйича ҳеч қандай рақамлар келтирилмаган. Хитой Жиноят кодексининг 46 та моддаси бўйича ўлим жазоси кўзда тутилган. Сўнгги вақтларда коррупция учун ўлим жазоси белгиланиши кўпаймоқда.Чжоу Цян, Хитой Олий халқ суди раиси
Хитой Олий халқ суди 2007 йилда қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган ўлим жазоларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)