Америка метеорология расадхонаси ўз ходимининг байроқ ўрнатиш учун кучли шамол билан курашаётган видеолавҳасини Facebook’даги саҳифасига юклади, деб хабар бермоқда TJournal.
Бир дақиқа давомида метеоролог 1 метрга бўлса ҳам олдинга силжишга ҳаракат қилди. Икки марта йиқилганига қарамай, ўрнидан туриб кучли шамолга қарши курашни давом эттираверди, аммо унинг кейинги ҳаракатлари ҳам муваффақиятсиз якунланди.
Маълум бўлишича, видеолавҳа суратга олинган куни шамол тезлиги сониясига 44 метрни ташкил қилганди. Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган саволларга жавоб берган метеорологлар экстремал шамол вақтида металл тросслар ёрдамида ҳаракатланиши ҳақида айтиб ўтди.
Бироқ одамни учириб юборишга қодир бўлган шамол пайтида шамол байроқчасини ўрнатишнинг нима кераги бор экани ҳақидаги савол жавобсиз қолди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)