Россиянинг Тува шаҳрида Саглана Салчак исмли 4 ёшли қизча ўлаётган бувисига ёрдам чақириш учун қорли ўрмон орқали 8 километр масофани босиб ўтди. Ҳодиса февраль ойи охирида содир бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Қизча бувасига бувисининг мазаси қочганини айтди. Пенсионернинг кўзи кўр бўлгани учун у неварасини ёрдам чақириш учун қўшнилариникига юборди.Тўрт соат давомида қизча қор билан қопланган совуқ ўрмон бўйлаб 8 километр масофани босиб ўтди ва автотураргоҳгача етиб борди. Ўша ердан ёрдам чақиришга имконият туғилди.Россия ФВВ ходими
Бир неча соатдан кейин қўшни ва шифокорлар қариялар истиқомат қиладиган уйга етиб келди, аммо у вақтга қадар қизчанинг бувиси ҳаётдан кўз юмиб бўлганди. Дастлабки тахминларга кўра, қари аёл инфарктни бошдан ўтказган.
ФВВ вакилининг айтишича, 4 ёшли Саглана Салчакни мукофотлаш кўзда тутилган. Айни вақтда қизча шифохонада бўлиб турибди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)