Тошкент шаҳрида 20 февралдан бошланган «Тозалаш-Антитеррор» тезкор-қидирув тадбири давомида содир этган жиноятлари учун қидирувда бўлган 150 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бўлим бошлиғи майор Рашид Умиров маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Фуқаролар хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботга риоя этилишини таъминлашга қаратилган профилактика тадбирлари шаҳарнинг 207 маҳалласида ўтказилди.
Кўп қаватли уйларнинг 293,56 минг квартираси, 87 минг шахсий уй, 34 минг корхона ва ташкилот, шунингдек, меҳмонхона ва ётоқхоналар кўздан кечирилди. Натижада паспорт-виза тартибини бузган 10,15 минг киши аниқланди.
Ўрнатилган тартибларга хилоф равишда ижарада турган 8000 киши ва 419 нафар уй-жой эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди.
Доимий яшаш жойига эга бўлмаган 313 киши реабилитация марказларига жўнатилди. Ота-она қаровисиз қолган 398 нафар вояга етмаган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказларига юборилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)