Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Мўйноқ студиясидан «Таллиўзак» маҳалласида истиқомат қилувчи Бийбихан Утамбетова томонидан туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи кўтарилганди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 20—21 январь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Қўнғирот — Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилишининг бошланиши билан танишди. 101 километрлик сув тармоғи ишга туширилгандан сўнг бир суткада 7 минг куб метр сув етказиб бериш ва 25 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкони яратилади.
— Айни пайтда Қўнғирот — Мўйноқ йўлидан юрган инсоннинг дили яйрайди, — дейди Бийбихан Утамбетова. — Чунки Мўйноқ туманига тоза ичимлик суви етказиб бериш ишлари тўрт жойда олиб борилмоқда. Жумладан, Қўнғирот туманининг «Олмазор» МФЙ ҳудудида насос станциясини тўсиқлар билан ҳимоялаш ишлари якунланиб, Мўйноқ тумани томон қувур тортиш бошланди. Шунингдек, бу ишлар Қўнғирот тумани «Қангли» ОФЙ ҳудудида ҳам давом этаётган бўлса, Мўйноқ тумани марказидан Қўнғиротга қараб ва Мўйноқ туманининг «Дўстлик» ОФЙ ҳудудида ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш чоралари белгиланди ва қиймати 26,4 миллиард сўм бўлган лойиҳа ишга туширилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)