Россиядаги Калуга шаҳрида 57 ёшли кишини ўлдирганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тергов жараёнидаги тахминларга кўра, қотиллик 2016 йил декабрь ойида саратон касаллигининг сўнгги тўртинчи босқичини бошидан кечираётгани аниқлангани учун озод қилинган шахс томонидан амалга оширилган.
Қотиллик 5 март куни Жиздра шаҳрида содир этилган. Тергов қўмитасида ҳалок бўлган шахс яқинда озодликка чиққан айбланувчи билан бир уйда яшагани маълум қилинди.
Калуга шаҳридаги меҳмонхонада қўлга олинган шахс қотилликни ўз бўйнига олди. Айбдорнинг сўзларига кўра, у юзага келган баҳс вақтида қўшнисига пичоқ билан ҳужум қилган.
Суд қотилни тергов изоляторига жойлаштирди.
Ҳибсга олинган шахс содир этган қотиллиги учун 2013 йил тўққиз йилга қамалган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)