Кўпинча ота-оналар болаларини ўзига ишончи йўқ, уятчан, одамови деб аташади. Буларнинг ҳаммаси ўзлари берган тарбия маҳсули эканлигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Агар сиз болангиз вазмин, ўзига ва ўз кучига ишонган бўлишини хоҳласангиз – ўзингизнинг муомалангиздан бошланг.
Ўзига ишонч ҳимояланиш ҳиссидан пайдо бўла бошлайди: агар бола оғир вазиятларда ота-онаси ёрдамга келишини билса, унинг ўз кучига ишонишга ўрганиши қийин бўлмайди.
Бунга нималар халал беради?
Ошиқча хавотирлик
Дунёдаги ҳамма нарсадан (муаммолар, омадсизлик, айблаш) қўрқадиган ота-оналар ҳеч қачон ўзига ишонадиган одамни етиштира олмайди.Қиёслаш тизими
Ҳақиқий ўзига ишонган кишилар бошқаларнинг ютуғига қараб эмас, балки ўз истаклари ва имкониятларини ишга солиб муваффақият қозонади. Бошқа болаларга солиштириш билан сиз, биринчидан унинг имкониятларини шубҳа остига қўясиз, иккинчидан эса бошқалар сизга кўпроқ ёқишини таъкидлаган бўласиз.Салбий фикр
Агар болангиз бирор ишни бошлаётганда сиз: «Бажара олмайсан» ёки «Унча яхши чиқмади», – деб фикр билдирсангиз, ҳеч қандай муваффақият тўғрисида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Келинг, болаларга ўз кучини синаб кўришга рухсат берайлик ва улар ўзлари тўғри деб ҳисоблаган ишларини бажарсин.Манба: «Goodhouse.ru»
Изоҳ (0)